Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

“Бавария” ўйинида пасайиш кузатилмоқда, бунга сабаб нимада?

Баҳо:
+ | -

 

“Бавария" деганда кўплаб футбол ишқибозлари кўз олдида ўта ҳужумкор ва кучли жамоа “гавдаланади”. Лекин сўнгги ўйинлар “рекордмейстер”нинг бироз пасайганини кўрсатмоқда. Рақиб дарвозасига гол уриб чарчамайдиган даҳшатли жамоага нима бўлмоқда? Уларнинг суст ўйин намойиш қилишига сабаб нимада? Қуйида айнан шунинг бир нечта эҳтимолий сабабларини кўриб чиқамиз.

Ўртамеёналар “синдроми”

 Жамоа барқарорликни ва жисмоний ҳолатини йуқори даражада ушлаб туриши учун албатта рақиблар ҳам шунга яраша бўлиш керак. Тўғри Бундеслига жамоалари кучли, лекин “Бавария”га етарли даражада эмас. Айнан ўша рақиблар билан ўйнаган ҳар қандай жамоа Чемпионлар лигасида нисбатан даражаси ўзига тенг клубга қарши баҳс олиб боришда қийналишади. “Қизиллар” европани забт этишда қийналишига сабаблардан бири айнан шу. Бироз тежамкор ўйинга ўрганган жамоа якунда кучли рақибга қарши юқори даражада ўйин кўрсатиши қийин бўлиб қолади. Бунга шунчаки яна бир ёрқин мисол бу – “ПСЖ”. Ушбу жамоаларни Европада тенгсиз бўлиши учун ички лига рақибларини кучайтириб бериши керак. Тўғри “Бавария” бир неча йил олдин кўҳна қитъада тенгсиз топилди. Аслида бунга сабаб карантин ва бир учрашувдан иборат баҳслар бўлганлиги кўпроқ ҳақиқатга яқин.

 Мотивация – жиддий қурол

Умуман олганда бу яқоридаги сабабнинг мантиқий давоми ҳамдир. Яна ўша ўртамеёналар бунинг асосий сабаби. Ички чемпионатдаги кетма-кет ғалабалар жамладаги мотивацияни деярли ўлдирган. Жамоа биладики, “қоқилиб-қоқилиб” бўлса ҳам улар Бундеслигани юта олади. Афсуски ички чемпионатдаги ҳолат доим ҳам қитъа бўйлаб ўтадиган мусобақаларга таъсир қилади. Ўша ҳолатнинг яҳши бўлиши ҳам кўп нарсани ҳал қила олади. “Аякс” ярим финалга етиб борган мавсумни эсланг. Ўшанда жамоа ички чемпионатда ҳам оҳирги турларгача “ПСВ” билан бирдек очко жамғарган. Ёки “Лион” “Манчестер Сити”ни ярим финал чиптасидан мосиво қилганда ҳам францияликлар “ПСЖ” билан чемпионлик учун курашаётган эди. Дарҳақиқат ўша курашнинг таъсири туфайли “ПСЖ” юқори формани сақлаб қолган ҳолда “шалпангқулоқ” кубокнинг финалигача бора олган эди. Ҳеч бўлмаганда “Боруссия Дортмунд” “Бавария”га  етиб олса, жамоанинг ўша ваҳшийлигини кўрармидик?

Ўрганилган услуб

Техника ва тараққиёт ривожининг футболга ҳам таъсири катта. Замонавий техникалар жамоанинг ўйинларини чуқур таҳлил қилиш имконини бермоқда. “Бавария” узоқ йиллардан бери бир ҳил ўйин услубини сақлаган ҳолда майдонга тушмоқда. Баъзи мураббийлар уларнинг ҳужумкорлига етарлича жавоб қайтара олмоқда. Битта мисол Ади Хюттер. Унинг жамоаси бир неча бор “рекордмейстер”ни таслим эта олди. Улар шунчаки омад билан боғлиқ ғалабалар эмас. Бунда мураббийнинг иши яққол ажралиб турган. Акс холда ҳисоб бундай йириклашиб кетмас эди.  Аммо, бу нисбий қараш, шу туфайли фикрни фактга йўйиш ортиқча.

Жароҳатлар “оёқдан чалиши”

“Бавария” 2-3 мавсум жуда катта куч билан ҳаракат қилди ва бу футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин. Горецка ва Девиснинг таркибда йўқлиги билинмоқда. Киммих лазаретда пайти жамоа умуман бошқача тактикада ўйнади. Жароҳатдан қайтган футболчилар ҳам ўз даражасига чиқиши учун вақт керак. Жамоада йўқотишлар кўп. Аммо ҳаммасини назорат қилувчи Нойер бу даҳшатли йўқотшдир. Балки, жамоа “Ред Булл Зальцбург” тўсиғидан осонликча ўтар, аммо кейинги босқичда ҳар бир йўқотишнинг ўрни сезилиши тайин.

Албатта, жамоада ўйин пасайишига бундан бошқа сабаб ҳам бўлиши мумкин. Лекин йўқоридаги сабабларнинг ҳар бири жамоада кузатилаётгандек гўё. Биз футбол ишқибозлари учун эса ҳамма жамоа юқори даражада ўйин кўрсатгани, ўйинлар томошабоп бўлгани яхши. Чиройли футболдан баҳра олишнинг гашти бор.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:09, 05.03.2022.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.