Кеча Англия чемпионати 28-туридан ўрин олган учрашувда "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу "қизиллар"нинг Премьер-лигадаги 600-ғалабаси бўлди. "Ливерпуль"дан олдинги ўринларда "Арсенал" (611 ғалаба), "Челси" (612 ғалаба) ва "Манчестер Юнайтед" (700 ғалаба) бормоқда.