Криштиану Роналду "Манчестер Сити"га қарши нима учун майдонга туширилмагани ҳақида хабар қилган эдик. Унга кўра, ҳужумчи сон қисмидан машғулотларда жароҳат олган.
Аслида эса бундай эмас. Журналист Зи Шенклвакснинг келтиришича, Ральф Рангник португалияликка "Ман Сити"га қарши ўйинда тактик сабабларга кўра захирада қолдирилишини айтган.
Бундан норози бўлган Роналду, ушбу ўйинда қатнашишдан бош тортган ва таркибни тарк этишини, қайдномага кирмаслигини билдирган.
Шундай қилиб, ҳужумчи хафа бўлган. У Рангникка баҳсни асосийда бошлашни исташини, акс ҳолда умуман ўйнамаслигини айтган.