Италиянинг «Милан» клуби "Верона" футболчиси Николо Казале қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Олдинроқ ёш марказий ҳимоячи «Лацио» клубининг қизиқишлар доирасига тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Январь ойидаги трансфер ойнасида бир нечта клублар "Верона" жамоасига Казалени сотиб олиш таклифини юборишган. Улар орасида марказий ҳимоячи олишга астойдил ҳаракат қилаётган «Милан» ҳам бор эди.
Куни кеча миланликлар "Верона"дан мумкин бўлган келишув шартлари ҳақида маълумот сўради. Қайд этилишича, Италия гранди ёш футболчининг ўйинини анчадан бери кузатиб келмоқда. Ёзда унинг учун ҳақиқий кураш бошланиши кутилмоқда.