"Насаф"нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян Осиё чемпионлар Лигаси доирасида Қатарнинг "Ар-Райян" клубига қарши ўтадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бизга эртага ҳам қийин бўлади. Ҳаёт шундай яратилганки, унда иложсиз нарсани ўзи йўқ. Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлислардан узр сўраб, бу ўйинда айбларимизни ювишга ҳаракат қиламиз.
Эртанги ўйин мен учун ҳам муҳим, мен ҳам аввалги ўйинлардан келиб чиқиб, хулоса қилдим. Энди керак бўлса жонимизни берамиз. Яна такрорлаб ўтаман, биз учун асосийси — мухлисларни хурсанд қилиш", - деди Геворкян voha.uz сайтига берган интервьюсида.