Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Карим Бензема «BBC» триоси билан тенглаша оладиган ҳужум учлиги қайсилигини айтди

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема «Реал» сафида Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл билан ҳамкорлигини футбол тарихидаги энг яхши трио деб атади ва унга тенглаша оладиган учлик қайсилигини айтиб ўтди.

"2013/14 йилги мавсумда биз футбол тарихидаги энг яхши ҳужум учлигидан бири бўлгандик.

Агар шунга ўхшаш нимадир топмоқчи бўлсангиз, ван Бастен, Гуллит ва Райкард триоси ўйнаган даврга қайтишингизга тўғри келади. Лекин биз энг яхшиси бўлганмиз", — деди Бензема.

Шу тариқа, Бензема 2013 йилдан 2016 йилгача «Барселона» сафида тўп сурган Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар («MSN») ҳужум учлигини эътиборсиз қолдирди.

Бензема «қаймоқранглилар» 2014 йилги Чемпионлар Лигаси финалини Роналду, Бэйл ва у жароҳат олган бўлса-да, қўлга киритгани ҳақида гапирди.

«Атлетико»га қарши ўйинда Роналду жароҳатда эди, Бэйл ўйинда жароҳатланди, мен эса оғриқ билан ўйнагандим. Одамлар буни билмайди, лекин биз ўйинга 50–60% тайёр эдик. Аммо адреналин пайдо бўлганда, сиз оғриқни ҳис қилмайсиз. Шунчаки ўйнашни хоҳлайсиз", — деди франциялик футболчи.

2014 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Реал» «Атлетико» билан баҳс олиб борган ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Аввалроқ Карим Бензема 413 та гол билан футбол тарихидаги энг яхши франциялик тўпурарга айлангани, «Барселона»га қарши баҳс олдидан 34 ёшли футболчи жароҳат олгани хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:41, 15.03.2022.
Ўқилди: 6237 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.