Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Реал» юлдузини 120 миллион еврога сотишдан бош тортди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг Орельен Тчуамени трансфери бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда Defensacentral хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қизил иблислар» франциялик футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилишган, аммо рад жавобини олишган. «Реал» Тчуаменини жамоада олиб қолишга ва у билан шартномани 2031-йилгача узайтиришга қарор қилди.

Ўтган мавсумда 26 ёшли Тчуамени барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол урган ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Орельен Тчуаменининг «қироллик клуби» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028-йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:14, 11.07.2026.
Ўқилди: 5136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик