«Лестер Сити» ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи. Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи Кирнан Дьюсбери-Холл ўз битимини янгилашга яқин турибди. Бу ҳақида жамоа устози Бренден Рожерс маълум қилди.
23 ёшли футболчи жамоанинг энг барқарор вакилларидан бирига айланиб бормоқда. У билан раҳбарият аллақачон музокараларни бошлаб юборган.