Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Машъал-А» ва «Орол» ўйинидан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган “Машъал-Академия” ва “Орол” ўртасидаги ўйидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.

Дилшод Андаев («Машъал-А») бош мураббийи:
- Бугун ўйиндан ҳам, ҳисобдан ҳам қониқдим. Агар имкониятлардан тўлиқ фойдаланганимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. «Орол» жамоаси устидан жамоавий ўйин эвазига ютуққа эришдик деб ўйлайман.

- Қайси футболчиларнинг ҳаракати маъқул келди?
- Ҳимоя чизиғимизда тўп сурган Акбар Ҳотамов, Тимур Дубровский, Маъмур Абдуллаев ва Юнус Очилдиевларнинг ўйини яхши чиқди. Ярим ҳимояда тўп сурган Руслан Муродиллаевнинг эса ўйини қовушмади.

- Ягона гол муаллифи Шохруҳ Достонов ҳақида фикрингиз?
- У ўзига берилган имкониятдан фойдаланиб гол урди. Лекин баҳс охирида қизил карточка олгани роса асабга ўйнади. Энди Достонов кейинги учрашувни ўтказиб юборади.

Неъматулло Қутибоев («Орол» жамоаси бош мураббийи):
- Бугун негадир ўйинимиз қовушмади. Аввалги учрашувларда шогирдларим яхши ҳаракат қилишганди, аммо бу ўйинда балки об-ҳаво иссиқлиги учундир ҳеч омад келмади. Агар охиригача курашганимизда бир очко олишимиз мумкин эди. Лекин ўйиннинг охирги 15 дақиқасида шогирдларим бироз толиқиб қолишди.

- «Машъал-Академия» тўғрисида фикрингиз?
- Бу жамоа ўтган йил ҳам менда илиқ таассурот қолдирганди. Уларда уч-тўрт йилдан бери шу жамоада тўп суриб келаётган ўйинчилар бор. Биз эса шу йил бошида янги жамоа туздик.

- «Орол» олдига қандай вазифа қўйилган?
- Кучли саккизликка кириб кейинги босқичга йўл олиш.

- Нега жамоанинг номи «Нукус»дан «Орол»га ўзгарди?
- Менимча, бунинг сабабини клубимиз раҳбарларидан сўраганингиз маъқул. Раҳбарият ўзаро маслаҳатлашган ҳолда жамоани «Орол» деб номлашга қарор қилди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 16:33, 22.04.2012.
Ўқилди: 6884 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.