Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Бунёдкор» ўз майдонида «Локо»ни юта олмади!

Баҳо:
+ | -

Аввалги ўйинларда “Локо”нинг омадсизлигини Хорен Оганесян ёмон майдонлар билан боғлаганди. “Жар” стадиони эса жамоанинг имкониятларини очиб бериш учун яхши имконият эди. Темурйўлчилар буни исботламоқчи бўлишганидек, ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Дарвозабон майдончаси томон берилган пасга Зайниддин Тожиев ва Игнатий Нестеров интилишди. Дарвозабон уни қайтариб юборди. Жарима майдончаси ташқарисида турган Дилшод Раҳматуллаев эса тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади. Тўп эса ҳавога кўтирилганича Игнатийнинг устидан ошиб, дарвоза тўридан жой олди. Бу вазиятда Нестеров ўзига нисбатан қўполлик ишлатилганини ҳакамга уқтиришга ҳаракат қилди. Бахтиёр Намозов эса голни инобатга олди.

Киритилган тезкор гол майдон эгаларини довдиратиб қўймади. Қосимов шогирдлари кетма-кет ҳужумлар уюштиришди ва ҳисобни “стандарт”дан сўнг тенглаштиришди. Карпенко узатиб берган бурчак тўпини дарвозанинг олис бурчагида турган Ян Козак бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Айтиш мумкинки, биринчи бўлим охиригача фақат “Бунёдкор” ҳужум қилди. Ҳужумчилар жуда қулай вазиятлардан гол ура олишмаган бўлса, Павел Бугало ҳам кўпгина вазиятларда жамоасини голлардан қутқарди. Аммо 43-дақиқада Бугало Камолиддин Мурзоев билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олди ва ўз ўрнини Азиз Ашуровга бўшатиб берди.

Иккинчи бўлимда дарвозаларга гол киритилмаган бўлсада, ўйин сурати бутунлай бошқача бўлди. Нимагадир Қосимов шогирдлари яхши ўйин кўрсата олишмади. Натижада темирйўлчилар бир неча имкониятларга эга бўлишди. 57-дақиқада Зайниддин Тожиев мезбонлар жарима майдончаси ичида бир неча нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтди ва тўп 11 метрлик жарима нуқтаси атрофида бошқа бир “Локо” футболчиси дарвоза томон зарба берди. Нестеров зарба йўлига ғол бўлди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, бу сафар Зайниддин Очиқчасига қизғончиқлик қилди. У бир ҳимоячи қаршисида очиқ турган шеригига тўпни оширмасдан, ўзи рақибни алдамоқчи бўлди вазиятни кўкка совурди.


Ўйиннинг 86-дақиқасида Максим Казанков дарвозабон билан бирга-бир вазиятда Нестеровни ишғол қила олмади. Тўғри, футболчи зарбани ўткир бурчак остида ҳимоячи таъқиби остида берган.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз майдонида муҳим очколарни қўлдан бой берди.

ОЛИЙ ЛИГА-2012. 5-ТУР
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” – 1:1 (1:1)
Голлар: Ян Козак (16) — Дилшод Раҳматуллаев (2),
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (27), Хайрулла Каримов (89) — Ислом Иномов (50), Жора Оганесян (75), Ромик Хачатрян (82), Рустам Аъзамов (90), Бахтиёр Ашурматов (90+3)
Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шавкат Саломов (Баҳодир Пардаев 72), Эмиль Кенжисариев, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев (Анвар Солиев 56), Виктор Карпенко, Ян Козак
“Локомотив”: Павел Бугало (Азиз Ашуров 43), Ислом Иномов, Дилшод Раҳмутуллаев, Садриддин Абдуллаев, Максим Казанков, Зайниддин Тожиев (Александр Шадрин 85), Жора Оганесян, Рустам Аъзамов, Ромик Хачатрян (Бахтиёр Ашурматов 88),  Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Жабборов
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, Баҳром Норсафаров, Тимур Абдуллаев, Шуҳрат Бозоров
Назоратчи: Владимир Штерн.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:04, 22.04.2012.
Ўқилди: 6052 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.