"Монако" ярим ҳимоячи Аурелиен Тчуамени учун нарх белгилади, деб хабар беради Foot Mercato.
Манбага кўра, монегасклар 22 ёшли франциялик футболчини 50 миллион еврога сотмоқчи. Хабарларга кўра, футболчи учун "Реал", "ПСЖ" ва "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этилишича, футболчининг собиқ жамоаси “Бордо” трансфердан 20 фоизини олади.
2021/22 йилги мавсумда Тчуамени “Монако” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt.com портали ярим ҳимоячининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.