"Аякс"нинг собиқ спорт директори Марк Овермарс "Антверпен" клубида иш бошлайди. У Бельгия клубининг техник директори лавозимини эгаллайди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Овермарс музокараларни якунлаш ва шартнома имзолаш учун аллақачон Бельгия етиб борган.
2022 йил февраль ойида менежер узоқ вақт давомида бир нечта аёл ҳамкасбларига номақбул интим хабарлар юборгани учун "Аякс"дан ишдан бўшатилганди