Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Суперлига. 3-тур таҳлили

Баҳо:
+ | -

Амалдаги чемпион «Пахтакор» 3-турдаёқ очко йўқотди - лига дебютанти «Олимпик» «шерлар»ни ўйин нуқтаи назаридан ҳам анча қийнаб қўйди. 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда Темур Кападзе жамоаси ҳаттоки, ғалабани ўз томонига оғдириши ҳам ҳеч гап эмасди, фақат ёш футболчиларга ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади. Шунингдек, дастлабки 2та ўйинда 6 очко олган «Қизилқум» бу сафар «Динамо» билан баҳсда нурсиз дурангга кўнди. «Навбаҳор» эса худди Термизда бўлгани каби Элгужа Григалашвили ва Зоран Марушичнинг голлари эвазига навбатдаги ғалабани расмийлаштирди. Фарқи шуки, бу сафар 2:0 ҳисобида. Диққат, 3-турдан кейин турнир жадвалида 4та жамоа 7тадан очко билан пеш­қадамлик қилмоқда. Ҳа, ҳозирча «интрига» жойида.

*** 3та турдан сўнг гол қувончини туймаган битта жамоа қолди - «Динамо». Тўғри, самар­қандликлар ўз ҳисобларига дастлабки очкони ёзиб қўйишди.   

*** Элгужа Григалашвили («Навбаҳор») Ўзбекистон чемпионатидаги 100-ўйинини 36-голи билан безади.

*** «Олимпик»нинг Суперлигадаги тарихий дебоча голи Руслан Жиянов ҳисобига ёзилди.

*** Суперлига-2022даги биринчи «дубль» муаллифи - Иброҳим Томива («Бунёдкор»).


ТУР ҚАҲРАМОНИ - ИБРОҲИМ ТОМИВА

Йўқ, «Бунёдкор» легионери - Иброҳим Гбадамоси Томивани Суперлига-2022 ҳисобидан «дубл»лар ҳисобини очгани учунгина танламадик. Нигериялик ҳужумчи «Локомотив»га қарши кечган «Тошкент дербиси»да голлар уриш баробарида на ўзи тиним билди, на «темирйўлчилар»га тинчлик берди. Хуллас, Иброҳим ҳамиша воқеалар марказида бўлишга уринди. Бу ҳаракатлари самараси - мавсумдаги биринчи «дубль»!


ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- VAR йўқлиги панд берди. Агар тизим ишлаганида, гол урилган вазиятда барчасига ойдинлик киритиларди. Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи).

- Назаримда, бугун 2 очко йўқотдик. Балки дуранг адолатли натижадир, лекин бизда яхши имкониятлар кўп бўлди. Қисқаси, ўйин жиҳатидан ғалабага лойиқ эдик. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).

- Футболда омаддан ташқари, сифат ҳам муҳим. Предраг Роган («Динамо» бош мураббийи).

- Хато қилишимизда «Навбаҳор» мухлислари ўрни ҳам бор. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» мураббийи).

- Асосиси, мухлислар кўзида қувонч кўрдик. Шунинг учун керак бўлса, кунига 24 соат - эрталабдан тонггача ишлашимиз зарур. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).

- VAR кўп вақт олмоқда, барибир. Демак, камчилик бор. Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи).

- Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилган. Буни уддалашимиз шарт. Ҳаммаси ҳали олдинда. Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи).

«МЕТАЛЛУРГ» - «СУРХОН» - 0:0

 «ОЛИМПИК» - «ПАХТАКОР» - 1:1 (1:1)

 «ДИНАМО» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0

 «НАВБАҲОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 2:0 (1:0)

 «БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 2:1 (0:0)

 «НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:2 (0:2)

 ОКМК- «НАСАФ»  ўйини қолдирилди.

 

ТУР СТАТИСТИКАСИ

Ўйин: 6

Гол: 10 (ўртача: 1,66...)

Томошабин: 20358 (ўртача: 3393)

Мезбонлар ғалабаси: 2

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 3

Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг  сермаҳсул ўйинлар: «Бунёдкор» - «Локомотив», «Нефтчи» - «Сўғдиёна» (3тадан гол)

Огоҳлантириш: 30 (ўртача: 5)

Четлатиш: 2 (ўртача: 0,28...)

Энг «қўпол» ўйин: «Олимпик» - «Пахтакор» (5та сариқ } 2та қизил карточка)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (12870)

Пенальти: 2 (самарали)

«Дубль»: 1 (Иброҳим Томива, «Бунёдкор»)

«Хет-трик»: -

Автогол: 1 (Авазбек Ўлмасалиев, «Бунёдкор»)

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-ятТ-НОчко
1 Қизилқум 3 2 1 0 5-1 7
2 Навбаҳор 3 2 1 0 4-1 7
3 Пахтакор 3 2 1 0 4-1 7
4 Сўғдиёна 3 2 1 0 3-1 7
5 Металлург 3 1 2 0 2-1 5
6 Бунёдкор 3 1 1 1 3-4 4
7 Нефтчи 3 1 0 2 2-3 3
8 Локомотив 3 1 0 2 3-5 3
9 Қўқон-1912 3 1 0 2 1-3 3
10 Насаф 2 0 2 0 1-1 2
11 Олимпик 3 0 2 1 1-2 2
12 Сурхон 3 0 2 1 1-2 2
13 Динамо 3 0 1 2 0-3 1
14 АГМК 2 0 0 2 1-3 0

ТЎПУРАРЛАР:

Драган Черан («Пахтакор») - 2та

Элгужа  Григалашвили («Навбаҳор») - 2та

Зоран Марушич («Навбаҳор») - 2та...


4-ТУР ЎЙИНЛАРИ

31 март (пайшанба)

18:30 «ҚЎҚОН-1912» - «МЕТАЛЛУРГ»

19:00 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО»

1 апрель (жума)

18:30 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НЕФТЧИ»

18:30 «СУРХОН» - АГМК

19:00 «ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР»

2 апрель (шанба)

18:30 «ЛОКОМОТИВ» - «НАСАФ»

18:30 «СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК»

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:24, 22.03.2022.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик