Испаниянинг Marca нашри тарқатган маълумотга қараганда, Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович учун курашга "Милан" клуби ҳам қўшилди.
Аввалроқ, 24 ёшли сербиялик футболчига «Арсенал», «Эвертон» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Сербиялик футболчи "Реал"даги ҳолатда чарчади. Клуб ҳам футболчи ёзда жамоадан кетиш ниятида эканлигини билади. Январь ойидаёқ футболчига Европанинг бир нечта клубларидан таклифлар бўлганди, бироқ, ҳеч қайси клуб конкрет сўров юбормаганди.