Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

«Олтин тўп»: кўп йиллик танқид иш берди

Баҳо:
+ | -

Тарихда илк бор баҳолаш тизими 12 ойлик кўрсаткичларга қараб белгиланадиган бўлди - дастлабки формат бемаъни эди, зеро аксарият чемпионатларнинг «куз-баҳор» тизимига ўтганига анча бўлган. «Олтин тўп» топширилишига жавобгар бўлган Франция нашрларига бу ғояни йиллар давомида бутун дунёдан етказишга уринишди. Ниҳоят, ташкилотчилар мантиқни «ёқиб», мавсумий статистикаларни солиштириб, сов-ринни кузда топшириш имконини берадиган тизимни аниқлаб олишди.

Юлдузлар обрўси ортига яшириниб...

Ушбу банд анча содда. Аввал Блаттерга сотилган французлар бир неча йиллар мобайнида совринни топшириш ҳуқуқини ФИФАга топширишди. Энди эса бир нечта можароларни бошдан кечиришди, шу боис, уларга бош мукофотга даъвогарлар қисқа рўйхатини тузиш жараёнида бўладиган босимда ўз обрўси билан қалқон вазифасини ўтайдиган шахс керак. Эндиликда «шорт-лист» текширилади.

Бу вазифани Дидье Дрогба бажаради. Айнан ивуарликни танлашгани тушунарли. Биринчидан, «Олтин тўп»ни европоид бўлмаганлар қўлга киритганидан сўнг анча йиллар ўтди, шундай экан, бош ҳакам сифатида африкаликнинг танланиши - сиёсий ишора. Дрогбанинг обрўси ортига яширинишмоқчи, эндиликда барча баҳсли вазиятлар унинг виждонига ҳавола қилинади. Ахир бу инсон мартабали, ўз вақтида мамлакатида фуқаролик урушини тўхтатишга интилган.

 

Малакасиз экспертлар «элак»дан ўтади

ФИФАга бўлган бош эътироз ҳам айнан экспертлар сифати билан боғлиқ эди. Нега энди Месси ёки Роналдунинг Эфиопия ёки Суринамдаги фанати берган овоз таъсири Испания ёки Англия вакилиникидан кучлироқ бўлиши керак? Эндиликда экспертлар камаяди - фақат ФИФА рейтингида дастлабки юзталикка кирган мамлакатлар журна-листлари қатнашади. Мақбул қарор, ахир Мадагаскар, Ҳиндистон, Кения, Сьерра-Леоне, Ливия ёки Филиппиндаги йигитлар якуний натижада сезиларли таъсир ўтказишарди. Кўпинча ё Роналду ёки Месси ғолиб чиқарди. Индивидуал жиҳатдан, улар бетакрор, аммо бошқа муносиброқ номзодлар ҳам бор эди. «Олтин тўп» адолатсиз ва можароли кўрик-танловга айланиб қолди, зеро бу ҳолат футболчиларнинг ўзига ҳам оғир таъсир қилди. Иньеста ва Хави Мессининг энг кучли эканлигини тан олишди, аммо Левандовски яққол ва ҳаққоний тарзда ранжиди.

 

Ҳайъат аъзоларига аниқ қўлланма

Агар французларга ҳар бир «ҳазилкаш»ни овоз берувчилар сафидан чиқариш имконияти берилганда, янада яхши бўларди. Мисол учун, мабодо кимдир рўйхатга ўз мамлакатидан уч вакилни киритса, бошқа ҳеч қачон овоз бермайди. Европа ташқарисидаги катта бўлмаган мамлакатларда ҳам футболни яхши тушунадиган журналистлар етарлича топилади. Барчаси французларнинг ўзларига боғлиқ: сифатли овоз берувчиларни танлаб, нохолислик кузатилган паллада уларни алмаштириш.

Энди яна бир аниқлик ҳам киритилди, танлов чоғи индивидуал ўйинни ҳам инобатга олиш даркор. Кейин эса сов-ринлар, сўнгра футболчининг «фейр-плей» бўйича даражасини ҳам. Экспертлар объективликка таяниб, яхши кўрганлардан воз кечишни қанчалик уддалашлари номаълум, аммо эндиликда шахсий кўрсаткичлар бўйича мавсумни ажойиб тарзда ўтказганлар муайян журналистдан ўн йилдан буён овоз бераётган футболчини яна нега танлаганини сўрашлари мумкин бўлади. «Олтин тўп»ни энг яхшилар тоифасида аввалдан белгиланганларга топшириш одати тан олинмаётганди, 2020 йилда соврин Левандовскига берилмагани эса вазиятнинг аслида қандай эканлигини кўрсатиб қўйди.

 

«Ўзиникилар»ни танлаш давом этади

Афсуски, одамлар содда, шу боис уларни нафақат персонал жиҳатдан, балки жамоавий томонлама ҳам бир томонга оғдириш осон. Миллионлаб кишилар Месси ва Роналдуни танлаб, «футболни фақат икки киши ўйнамайди» қонунини йиллар давомида эътиборга олишмади. Бу ўзига хос тўдага ўхшайди. Унинг иштирокчилари нима қилишаётганини ҳар доим ҳам тушунишмайди, аммо ҳар гал ўз ҳаракатларини юқори мақсадлар билан оқлашади. Шу сабабли ҳам энди Мессида 7та «Олтин тўп» бор, Роналдуда - 5та, улар орасига фақат Модрич киришни уддалади.

Табиийки, кўпчилик аввалгидек қўлланмани назардан четда қолдириб, ўзи ёқтирганларга овоз беришда давом этади. Бошқа томондан, Месси ва Роналдунинг ёши ўтмоқда, уларга сўров жараёнида устунликни сақлаб туриш қийинлашади. Танловлар янада қизиқарли тус олади, ўзгаришлар эса бунга туртки бўлади. Ҳозирнинг ўзида Салоҳ, Левандовски, Мбаппе ва Бензема бор - камида тўрт нафар муносиб номзод. Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгач, Килианнинг имкониятлари камайди, лекин қолганлар ҳамон пойгадалар.

Энг ёмони - янгиликлар ўн йил аввал амалга оширилиши керак эди. Бироқ ФИФАда коррупцияга ўч Блаттер жойлашиб, ҳар қандай ривожланишга қарши турарди. Митти ва ҳозирда муҳимлик даражасини йўқотган нашрнинг франциялик журналистларидаги қўрқоқлик, футбол мулозимларининг бепарволиги, уларнинг Месси ва Роналду шон-шуҳрати ёрдамида «исинишгани» туфайли «Олтин тўп» адолатсизлик рамзига айланди.

Сўров тизимини ҳар қандай йўллар билан бўлсада ўзгартириш даркор. Айниқса, сўнгги йиллардаги бемаъниликлардан кейин. Умуман, Мессининг шахсий фанатлари сабабли ван Дейкни ҳам хунук тарзда «қулатишганди». Қоидаларни ўзгартиришга тўғри келди. Сов­рин топшириш муддати клублар мавсуми якунланишига тўғри келади - ЖЧ-2022 энди 2023 йилги соврин учун турнирлар рўйхатига киради ва бу мантиқан тўғри қарор. Шунингдек, овоз берувчилар сонининг камайиши ҳам асқотади. Ҳакамлар ҳайъатида Дрогбанинг борлиги, Роналду ва Мессида эски танишлик тамойиллари асосида совринни қўлга киритиш имкони камайиши ҳам «Олтин тўп»нинг нуфузи яна ортишига сабаб бўлади.

Бу футбол учун яхши хабар, ахир қаторасига икки марта Левандовски ҳақли бўлган соврин Мессига топширилганда, олган овозлари камлигидан ҳайратга тушганлар сафида Салоҳ ягона эмасди. Барчамизнинг гувоҳлигимизда Бенземанинг имкониятлари ортмоқда. Левандовскининг ўйинида ҳам пасайиш йўқ. Салоҳнинг сермаҳсуллиги шубҳадан холи. Келинглар, яхшиси, «Олтин тўп» ғолиби футбол майдонида аниқлансин, қандайдир шахс-га сиғинувчиларга бу жараёнда ўрин йўқ.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 27.03.2022.
Ўқилди: 6076 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.