Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эҳсони Паншанбе: “Бирга ғалаба қозонамиз, бирга мағлуб бўламиз”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Navruz Cup-2022” мусобақасида Тожикистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Тожикистонликлар мазкур турнирнинг ярим финалида Уганда термасига қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

“Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе ҳам Тожикистон термаси таркибида Намангандаги кичик мусобақада қатнашяпти. У мамлакат футбол федерацияси матбуот хизматига Угандага қарши ўйин борасида шундай деди:

“Navruz Cup-2022” ярим финалида Уганда термасига қарши кечган учрашувда Наманганга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. “Навбаҳор” ишқибозларига ҳам бизни қўллаб туришгани учун раҳмат.

Ўйин тўғрисида гапирсам, тўпни назорат қилишда ҳам, вазиятлар яратиш борасида ҳам рақибдан устунлик қилдик. Пенальтилар серияси лотерея ҳисобланади. Пенальтидан фойдалана олмаган йигитларимизни қўллаб-қувватлайман. Биз барчамиз бир жамоамиз. Шундай экан, бирга ғалаба қозонамиз ва бирга мағлуб бўламиз", — деди тожикистонлик футболчи.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:54, 27.03.2022.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [10240]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [5097]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3732]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3289]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2763]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2134]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [2051]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1934]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1863]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1713]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик