Кириш Регистрация

Давлат Турдалиев — 50 ёшда!

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболига ҳисса қўшаётган инсонлар кўплаб топилади. Миллионлар ўйинига мутахассислар, мураббий, футболчилар, ҳакамлар, журналистлар, мухлислар ўзига хос ҳисса қўшиб келмоқдалар. Сўнгги йилларда футбол журналистикаси бошқа соҳа журналистикаси нисбатан илғор ривожланганини кўпчилик таъкидламоқда.

Ана шундай ҳамкасбларимиз орасида бир устозимиз борки, уни қўрқмасдан фидойи инсон дея оламиз. "Спорт" канали директори ҳисобланган Давлат Турдалиев бугун ўзининг 50 ёшли таваллуд айёмини нишонламоқда. Умрининг катта қисмини спорт журналистикасига, шарҳловчиларни тайёрлашга сарфлаган устозимизни фурсатдан фойдаланиб, муборакбод этамиз.

Тан олиш керак, Давлат ака "Спорт" канали раҳбари лавозимига келгандан кейин, телеканал бевосита ўзининг йўналиши бўйича тўлақонли ишлай бошлади. "Спорт"нинг ранг-баранглиги ошди. Телеканал айнан Давлат Турдалиевнинг ташаббуси билан 24 соатли иш режимига ўтганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳурматли Давлатжон Охунович!
Фурсатдан фойдаланиб, ўзини сизга шогирд ҳисоблайдиган бир гуруҳ спорт журналистлари ва мухлисларнинг самимий табригини қабул қилинг. Узоқ йиллар давомида футболга, футбол журналистикасига ҳисса қўшиб келдингиз. Ўзбек футболининг энг чўққига чиққанини, хусусан миллий терма жамоамизнинг Жаҳон  йўлланмани қўлга киритганини кўриш насиб қилсин. Умрингиз узоқ, толеингиз янада баланд бўлсин!

"Стадион" газетаси ва www.stadion.uz сайти ижодкорлари

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:18, 25.04.2012.
Ўқилди: 13480 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик