Харри Кейн Англия терма жамоаси ҳимоячиси Гарри Магуайрга нисбатан қилинган хуштакбозлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Сўнгги йилларда биз Англия мухлислари билан қаттик ишладик. "Уэмбли" Гарри Магуайрга нисбатан қилинган хуштакбозлик шунчаки тўғри эмас.
Унинг майдонда ажойиб ўйнагани ва бизга жуда кўп ажойиб хотиралар бергани бу хатти-ҳаракатни тушунишни янада қийинлаштиради. У бундай қабулга лойиқ эмас.
Гарри кийиниш хонасида тўлиқ қўллаб-қувватланади ва уни ҳар бир англиялик мухлис мана шундай тарзда қўллаб-қувватлаши керак», - деб пост қолдирди Англия терма жамоаси сардори ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.