Кириш Регистрация

Льоренте: "Атлетик" тарихий ғалабага эришди"

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши кечган Европа Лигаси ярим финал жавоб учрашувидан сўнг, ўз жамоаси жуда муҳим ғалабага эришганини таъкидлади.

Басклар жавоб учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Льоренте аввал икки голга ассистентлик қилган бўлса, 88-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

"Жамоамиз тарихий ғалабага эришди. Айниқса бизни қизғин қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни алоҳида эътироф этмоғимиз лозим. Майдонда ўйин ичидан туриб уларнинг қўллаб-қувватлашларини кузатиш жуда мароқли. Менинг рақиб дарвозасига киритган голимга келсак, бу карьерамдаги энг муҳим гол бўлиб қолди. Финал учрашувида ҳам ғалаба қозонишни яратгандан сўраймиз", — деди Льоренте.

Манба: champonat.com

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси финали 9 май куни Бухарестдаги миллий стадионда бўлиб ўтади. Бильбао испания кубоги финалига ҳам йўл олганини эслатмоқчимиз. 25 май куни "Барселона"га қарши кечувчи финал Мадриддаги "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:21, 27.04.2012.
Ўқилди: 5813 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.