Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Қатар-2022. А гуруҳида ким етакчи бўлади?

Баҳо:
+ | -

 

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланганлигидан ҳабарингиз бор. Биз эса мундиал баҳслари ва гуруҳ етакчилиги учун кураш олиб борадиган терма жамоалар ҳақида сўз юритамиз. Дастлаб А гуруҳи.

Қатар

Жаҳон чемпионати музбонлари ўз гуруҳида етакчилардан бири ҳисобланмоқда. Сабаби қитъадошларимиз сўнгги осиё чемпионатида зафар қучишган ва унинг устига уларга мухлислар ва иқлимнинг ҳам қулайлиги ёрдам бериши кутилмоқда. Осиёликлар таркибига тўҳталсак ҳам улар гуруҳида фақат Нидерландиядан кучсизроқ қўринмоқда. Жамоа таркиби фақат Қатарда таваллуд топган футболчилардан тузилмайди. Уларда аввалдан лигеонерларни миллийлаштириш жараёни кузатилиб келинади. Биргина мисол Себастьян Сория Куинтана. Ҳозир хам музбонлар таркибида Ро-Ро Мигельни кўришимиз мумкин. Бразилиялик Родриго Табата ҳам жамоанинг миллийлаштирилган футболчиси ҳисобланади. Булардан ташқари бир нечта африкалик футболчилар ҳам Қатар фуқаролигини қабул қилган ва терма жамоада ўнлаб ўйин ўтказган.

Жамоанинг асосий юлдузлари: Алмоез Али, Акром Афиф, Ҳасан ал-Ҳайдос ва Мигель Ро-Ро.

Эквадор

Жанубий Америка қитъаси вакиллари бу сафар гуруҳ аутсайдери сифатида кўрилмоқда. Сабаби жамоа таркиби унчалик кучли эмас ва гуруҳдаги қолган 3 терма жамоанинг сўнги натижалари анча яхши. Эквадор таркибида тўп сурувчи футболчиларнинг аксарияти Жанубий Американинг клубларида тўп суради ва улар орасида Европа футболида ном қозона олган футболчиларни деярли учратмаймиз. Лекин шуни ҳам назарда тутиш керакки терма жамоа таркибида катта тезликка эга футболчилар жуда кўп. Бу эса “бананчилар”га қарши ҳужумларда яхшигина имконият эшикларини очиши мумкин. Жамоа жаҳон чемпионатида ниманидир исботламоқчи бўлса уларга биргина имкон 1 турда мезбонларга қарши баҳс бўлади. 

Жамоанинг асосий юлдузлари: Первиз Эступиньян, Эннер Валенсия ва Кристиан Нобоа.

Сенегал

Сенегал 2022 йилда икки бор дунёга ўзларини кўз-кўз қила олди. Биринчиси Африка чемпионлиги туфайли бўлса, иккинчиси “лазер шоу” ёрдамида Миср устидан қозонилган ғалаба сабаб. Африка қитьаси вакилларидан кўплаб мухлислар гуруҳдан чиқишини сўрашмоқда. Катта эҳтимол билан жамоа 2 ўрин учун кураш олиб боради. Сенегал термасида яхши ижрочиларни кўришимиз мумкин. Африка чемпионлари ва мезбонлар ўртасидаги баҳс жуда ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Унгача Сенегал биринчи турда Нидерландияга қарши ўйин олиб боради. Мане бошчилигидаги жамоа иқлимга мослашиши ҳам қийин кечмайди. Унинг устига Сенегал учун тақвим жуда ҳам қулай тузилган. Агар гуруҳдан чиқиш учун кураш оҳирги тургача давом этса, африкаликларнинг 3-турдагии рақиби Эквадор бўлади. Албатта бу ҳолатда Қатарга ҳавас қилиб бўлмайди.

Жамоанинг асосий юлдузлари:Эдуард Менди, Калиду Кулибали, Идрисса Гейе, Буна Сарр ва Садио Мане.

Нидерландия

“Лолалар юрти” жаҳон чемпионатининг 10 кучли термасидан бири десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Одатда улар ҳар қандай ҳолатда ҳам мундиални яхши ўтказишади. Ван Гал шогирдлари учун бу сафарги қуръа жуда ҳам омадли келди. Уларга деярли тенг кучли рақибни гуруҳда учратмаймиз. Агар улар ўзлари учун ўзлари муаммо келтириб олмаса гуруҳ босқичи улар учун муаммо туғдирмайди. Нидерландия гуруҳди имкон қадар биринчи бўлишга ҳаракат қилади. Шундагина улар кейинги босқичда ҳам нисбатан осонроқ рақибга дуч келади. Нидерландияда таркиб яхши шаклланган ва мухлислар улардан юқорироқ ўринларни талаб қилишга ҳақли.

Жамоанинг асосий юлдузлари: Вирджил ван Дейк, Жоржиньо Вейналдум, Френки де Йонг, Маттейс де Лигт ва Мемфис Депай.   

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 02.04.2022.
Ўқилди: 3754 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.