"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхи Бускетс футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг нима билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди.
"Бир неча йиллардан сўнг футболчилик фаолиятимни якунлайман, сўнгра мураббийлик соҳасига қадам қўйиш ниятидаман", - деди испаниялик футболчи Marca нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Бускетснинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.