«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячи ва жамоа сардори Сесар Аспиликуэтанинг келажаги ҳақида гапирди. Футболчининг шартномаси ёзда тугайди ва «Барселона» футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«У бизнинг сардоримиз, биз унинг жамоада қолишини истаймиз. Аспиликуэтуда «Челси»да ўйнашни давом эттириш учун барча имконият бор», - дея Тухел сўзларидан иқтибос келтирди журналист Фабрицио Романо.
Аввалроқ, «Барселона» испаниялик футболчига яна бир мавсум узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилганди. «Челси» Аспиликуэта билан шартномани 2023 йилгача узайтирмоқчи.