Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Де Пауль Италияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Родриго Де Пауль ёзда “Атлетико”ни тарк этиши мумкин. “Матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне футболчининг жорий мавсумдаги ўйинидан норози.

Sport нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли аргентиналик футболчи Италияга қайтиши мумкин. Унга "Ювентус" ва "Фиорентина" даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Де Пауль 2021 йилнинг июлида "Удинезе"дан "Атлетико"га ўтган эди. Испания клуби футболчи учун деярли 40 миллион евро тўлаган.

Унинг Мадридликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Родриго жорий мавсумда барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна шунча голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:49, 03.04.2022.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик