«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн Антонио Конте қўл остида иш қандай кетаётгани ҳақида гапирди.
28 ёшли англиялик футболчи март ойида Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Очиғи, Антонио келиши билан иш услублари ўзгарди, тактик ўзгаришлар ҳам бўлди. Шунинг учун, у келганидан бери мен ўрганишни давом эттираётганимни ҳис қиляпман. Менимча, бутун жамоа ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин – барчамиз унинг қарашлари ва талабларига мослашишни хоҳлаймиз. Конте билан ишлаш мени футболчи сифатида янада кучлироқ қилди” - деди Кейн Премьер-лига расмий сайтига.