Кириш Регистрация

Иванович: "Янги мавсумдан "Челси"га бош мураббий Ди Маттео бўлишини хоҳлардим"

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович янги мавсумда Лонлон клуби бош мураббийи сифатида Ди Маттеони кўришни хоҳлашини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий 2012 йил, март ойидан бошлаб Виллаш-Боашнинг истеъфосидан кейин "Челси"ни бошқариб келмоқда.

- Футболда олдиндан нималар бўлишини айта олмайсан. Лекин охирги икки ой шуни кўрсатдики, Ди Маттео "Челси"ни бошқаришга муносиб. Жамоага у билан ишлаш ёқимли ва биз бу мавсум натижалари қандай якунланишидан қатъий назар, янги мавсумни Ди Маттео қўл остида бошлашни истаймиз. Италияликнинг тактикаси жуда табиий, у қўл остидаги бор имкониятлардан максимал даражада фойдалана олди, - дея Ивановичнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 17:06, 29.04.2012.
Ўқилди: 5568 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.