"Арсенал" футболчиси Томас Парти жароҳат олгани тасдиқланди. У "Кристал Пэлас" билан ўйинда оёқ мушакларини шикастлаб олган. Бу ҳақида клуб расмий сайтида баёнот берилди. Унда шундай дейилади:
"Бизнинг 5 рақамли футболчимиз душанба куни "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда ўнг оёқ сон қисмидан жароҳат олди. Биз уни келаётган давр мобайнида кўрикдан ўтказамиз. Унинг натижалари эса тез орада эълон қилинади".