"Бавария" клуби яримҳимоячиси Арьен Роббен, амалдаги шартномасини узайтиришдан олдин яхшилиб ўйлаб кўриши керак эканлигини айтиб ўтди.
"Оҳирги вақтларда кўп воқиалар бўлиб ўтди. Рибери яхши билади, қилган ишлари ҳеч бир одоб-аҳлоқ доирасига тўғри келмаслигини. Умуман, бундай ваъзиятларни ижобий баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, мен яхшилаб ўйлаб кўришим керак клубда қолиш қолмаслигимни.
Албатта, мен "Бавария"да ўзимни ўйимда юргандек ҳис қиламан. Шартномага қўл қўяётганда ҳар тамонлама яхшилаб ўйлаб кўришим керак",-дея Арьен Роббен сўзларидан иқтибос келтиради Kicker нашри.
Эслатиб ўтамиз, Арьен Роббен ҳозирча клуб билан тузилган амалдаги шартомасини узайтириш ниятида эмас.