Франциянинг "Лилль" жамоаси юлдузи, мавсум якунлангач Францияни тарк этиши аниқ бўлган Эден Азар ўзининг айни дамдаги режалари билан ўртоқлашди.
"Мақсадимиз ўша-ўша - Биз Франция чемпионатида 3-ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Агар "ПСЖ"дан ўтиб кета олсак, бу биз учун ўзига ҳос бонус бўла олар эди. Олдимизда тўртта ўйин бор. Биз бу ўйинларни максимал юқори савияда ўтказишимиз лозим"
"Лилль"дан кетишимдан олдин жамоам учун бирон совринни қўлга киритиб кетишни истагандим. Аммо, "Монпелье" айни дамда жуда кучли жамоа бўлиб кўринмоқда. Шундай экан жамоамга келаси йили Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринни қўлга киритишига ёрдам бермоқчиман", дейди Эден Азар Франция биринчи дивизони расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи мавсум якунига етгач бошқа жамоага ўтиши деярли ҳал бўлган. Истеъдодли футболчи учун Англиянинг "Тоттенҳэм", "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий равишда қизиқмоқдалар.