Франциянинг "ПСЖ" клуби Криштиану Роналдуни сотиб олиш учун фаворит ҳисобланмоқда.
«Манчестер Юнайтед» яқинда мухлислардан бирининг телефони синдириши билан боғлиқ можародан сўнг Роналду билан хайрлашишга қарор қилди, деб хабар бермоқда El Nacional.
Манбанинг ёзишича, мана шу сабаб 37 ёшли португалиялик футболчининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клуби - Франциянинг «ПСЖ» клуби дейилмоқда.
Таъкидланишича, Роналду «Барселона»га ўтиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эди, аммо Хави қўл остида ишлашни истамагани учун Каталония клубига ўтмасликни афзал кўрмоқда.
Роналдунинг «Реал»даги фаолияти билан таниш бўлган Зинедин Зидан катта эҳтимол билан ёзда парижликларни бошқаради, бу эса Париж клубининг португалиялик ҳужумчи билан шартнома имзолаш имкониятларини сезиларли даражада ошириши мумкин.