Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Даврон Файзиевдан ярим финалнинг 2та ўйинига шарҳ

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичидан ўрин олган навбатдаги 2та жавоб ўйини кеча бўлиб ўтди. Журналист Даврон Файзиев мазкур ўйинларга қисқача шарҳ берди.

"Ливерпуль" - "Бенфика" — 3:3 (дастлабки ўйин — 3:1)

Голлар кўп. Интрига йўқ. "Ливерпуль" меҳмондаги 3:1 ғалабадан кейин куч тежади, ротация қилди. Клопп Салоҳ, Мане, ван Дейкларга дам берди. "Бенфика" асосан ҳисобда қувди. Конате урди, Гонсалу жавоб берди. Кейин Фирмино дубль билан ўзини эслатди. Якунда катта устунликдан кейин мезбонлар тежамкор режимга ўтди. "Бенфика" бундан фойдаланиб, Яремчук ва Нуньес голлар уришди, 3:3. Умумий 6:4 натижаси билан "Ливерпуль" яримфиналга чиқди ва "Вильярреал"ни синовдан ўтказади.

"Атлетико" - "Манчестер Сити" — 0:0 (дастлабки ўйин —0:1)

Таймлар икки хил бўлгани каби, ўйин кунлари ҳам фарқ қилади. Бир кун аввалги шоулардан сўнг бу сафар футболнинг бошқачароқ кўринишига гувоҳ бўлдик. "Манчестер Сити" жуда катта қийинчилик билан яримфиналга чиқди. "Атлетико" ўз уйида ботқоқ юзага келтирди. 1-таймда ҳимояланди, уддалади. 2-бўлимда ҳужумга ўтди, яқин келди, уролмади, натижада синдиришни бошлади. Қизил, жанжал, сариқлар… одатдагидек. "Сити" Симеоненинг қопқонларидан катта талофатлар билан бўлса ҳам омон чиқди. 0:0, ўша ўтган сафарги битта гол ҳаммасини ҳал қилди. Яримфиналда "Манчестер Сити" яна Мадрид билан ўйнайди. Бошқачароғи, ҳужумга мойилроғи. "Реал".

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 07:51, 14.04.2022.
Ўқилди: 5879 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик