Пауло Дибаланинг «Ювентус» билан шартномаси якунланишига атиги 39 кун қолган бўлса-да, Роберто Баджони ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмоқчи.
28 ёшли аргентиналик ҳужумчи «кекса синьора» сафидаги 7 йиллик фаолиятидан кейин жамоани тарк этади. Турин клуби ўтган ойда Пауло билан шартнома узайтирилмаслигини эълон қилганди.
Қизиғи шундаки, Дибалада ҳали ҳам Роберто Баджонинг «Ювентус» тарихидаги голлар бўйича рекордини янгилашга улгуриши мумкин. Аргентиналик футболчи «кекса синьора» сафида 285 та ўйинда 113 та гол уриб, уни клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар жадвалида 10-ўриндан жой олди. 9-ўриндаги Баджо эса 200 та ўйиндан сўнг 115 гол бор.