Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Паписс Сиссе:«Челси» дарвозасига урган голим - фаолиятимдаги энг чиройли гол»

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 36-турида мехмонда "Челси" дарвозасини икки бора ишғол қилган ва ўз жамоасига ғалаба олиб келган "Ньюкасл" ҳужумчиси Паписс Сиссе ушбу ғалабадан ва ўзининг чиройли тарзда киритиган голидан жуда ҳурсанд эканлигини яширмади.

Сенегаллик ҳужумчининг айниқса иккинчи голи мавсуммнинг энг чиройли голларидан бири дея баҳоланмоқда.

"Челси" дарвозасига урган голим ҳозирча фаолиятимдаги энг чиройли гол. Бунақасини киритаман деб ўйламаган эдим. Ушбу гол жамоамга жуда муҳим ўйинда ғалаба олиб келгани билан ҳам жуда қадрлидир", дейди сенегаллик ҳужумчи.

"Мен Англияга ўз тажрибамга ишониб ташриф буюрган эдим. Ўйлайманки, бу ерда ҳали анчагача қоламан ва жамоамга ёрдам бераман. Мен айни дамда шунчаки футболдан завқ олмоқдаман"- дейди 25 ёшли ҳужумчи.

Таъкидлаш жоизки, Паписс Сиссе "Ньюкасл" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 13 маротаба нишонга олишга улгурди ва клуб тарихидаги энг яхши дебют қилган футболчилардан бирига айланди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 21:54, 03.05.2012.
Ўқилди: 6054 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.