"Интер" ҳужумчиси Диего Милитонинг айтишича, келгуси мавсумда "нерадзуррилар" яна чемпионлик учун курашга қўшилишади.
"Мен мудом "Интер"да ўйнаётганимдан хурсанд эканлигимни такролрлаб келганман ва кенйинги мавсум ҳам ушбу жамоада қолмоқчиман. Умид қиламанки, шундай бўлиб чиқади ҳам. "Интер"нинг яна "А" Сериядаги етакчи позицияларга қайтишига ишонаман. Моратти доим ўз жамоасини ғолиб орасида кўришни истайди. У керакли инвестицияларни жорий қилиб, биз чемпионлик учун курашишимиз учун замин яратишига ишгонаман.
Дерби — доим муҳим ўйин саналиб келган. Уни ўз фанатларимиз учун ўйнаб беришга ҳаракат қиламиз. Тушуниб турибмиз, "Милан" учун бу ўйин Скудетто йўлидаги энг муҳими бўлса керак, лекин биз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз", — дея Милито сўларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.