Кириш Регистрация

ПФЛ раҳбари Андижоннинг Бўстондаги базаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев молиявий муаммолар гирдорига тушиб қолган "Андижон" жамоасини ўрганиш учун вилоятга келди ва клуб учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирмоқда.

"2020 йил учун Андижон футбол клуби Янгиерни база қилиб олганди (қарзи ҳалигача тўланмаган). GM вилоят футболига шунча маблағ киритган вақтда ақалли 1 та база қурилмагани қизиқ.

Яхши биласиз, бугунги ПФЛ клубларнинг ўз базасига эга эканлиги масаласига жиддий қарайди (йиллар давомида қатор клублар миллионларни отеллар учун сарф этиб тугатди). Сўнгги икки йилда Металлург, Зомин ва Сўғдиёна янги базага эга бўлди. Турон базаси деярли битиб қолди. АГМК, Сурхон, Қизилқум тез орада янги базали бўлади.

Янги Андижон бу борада ҳам ўрнак бўлиб, Бўстонда ўз базасини ташкил қилди ва бунинг учун 4 млрд сўм пул сарфлади. Айни вақтда 60 ўринли база футболчилар учун фаолият кўрсатмоқда. Машғулотлар ҳам шу ерда олиб борилади (БЎФМ қаровсиз майдонидан унумли фойдаланилган).

Тадбиркор нафақат клубни молиялаштирди, балки стадион ва база масаласига ҳам жиддий эътибор қилди. Ўзига тегишли бўлмаган объектлар учун умумий 11 млрд сарф этиб қўйди (ишчилар ойлик-маоши, жамоа озиқ-овқати ва бошқа ҳаражатларидан ташқари). Эртага клубга бошқа кимдир эгалик қилса ҳам, база барибир вилоят футболи учун хизмат қилишда давом этади" - деди Имомхўжаев.

Киритилди: 17:10, 19.04.2022.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик