Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди.
26 ёшли футболчининг ҳаракатлари ҳақида жамоа бош мураббийи Томас Тухель яқинда илиқ фикрларни гапирганди. «Кристал Пэлас»га қарши Англия кубоги ярим финалининг сўнгги ўйинида (2:0) Лофтус-Чик захирадан майдонга тушганидан сўнг гол урди ва жорий мавсумдаги дебют голини киритди.
“Ҳозир ўзимни ҳар доим майдонда мунтазам раишда ўйнаган футболчи ва ривожланишда давом этаётгандек ҳис қиляпман, масалан, «Кристал Пэлас» ёки Маурицио Сарри қўл остидаги «Челси»даги мавсумдагидек.
Мураббийнинг менга ишонч билдиргани ишонч уйғотади. Мен Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши ўйнадим - бу кўп нарсадан далолат беради. Имконият учун миннатдорман ва мен ҳам худди шундай руҳда давом этишим керак”, - дейди Лофтус-Чик Daily Mail билан суҳбатда.