Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футзал. Ўзбекистон – Озарбойжон – 1:1

Баҳо:
+ | -

Кечаги учрашувда мухлисларнинг хафсаласини пир қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади ва дастлабки дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Стандарт вазиятдан сўнг Дилшод Ирсалиев дарвозани ишғол қилди.

Голдан руҳланган вакилларимиз ҳужумкорликни сусайтирмасликка ҳаракат қилишди, бир қатор голга тортадиган вазиятлар яратишди. Аммо озарбойжонликлар ҳимояда юзага келган саросималикни тезда бартараф этиб, ўз ўйинларини намойиш қила бошладилар. Биринчи бўлим давомида меҳмонларда ҳам хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Рустам Умаров ва ҳимоячилар мазкур вазиятларни йўққа чиқаришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлимда Озарбойжон терма жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолиш учун ҳаракат қилган бўлса, вакилларимиз қарши ҳужум тактикасини танлашди. Улар ўйиннинг 28 ва 29-дақиқаларида бемалол иккита гол уришлари мумкин эди. Дастлабки вазиятда Рустам Умаров ўз дарвозаси олдида тўпни рақибларига бериб қўйди. Икки нафар озар футболчиси эса дарвозамизга гол ура олишмади — Умаров кучли реакцияга эга эканини намойиш қилди ва ўз хатосини ўзи тўғрилади. Орадан бир дақиқа ўтиб РУстамни бу сафар голдан дарвоза устуни қутқарди.

Терма жамоамиз қарши ҳужумда иккинчи гол киритишларига рақиб дарвозабони ҳам халал берди. Хуршид Тожибоев дарвозанинг юқори бурчагига йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг яна ўша Тожибоевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Орадан кўп ўтмасдан Дилшод Ирсалиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятда посбонни доғда қолдиришнинг имконини топа олмади.

Ўйин тугашига 5-6 дақиқа қолганида вакилларимиз иккинчи бўлимдаги ўзларининг бешинчи фолларини ишлаб бўлишди. Ўйин эса тобора қизиқ тус ола бошлади. Нодир Элибоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади ва ўша заҳоти уюштирилган қарши ҳужумда бу сафар Умаров жонимизга оро кирди. Аммо меҳмонларнинг прессинги остида ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди ва Виталий Борисов дарвозани ишғол қилди.

Мендез шогирдлари ғалаба тўпини киритиш учун катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо рақиблар сўнгги дақиқада ғалаба қозонишлари мумкин эди. Дарвозабонимизга қарши 2 нафар озарбойжонлик футзалчи чиқиб борди ва бу сафар ҳам Рустам зарбани бартараф этди.
 
Таъкидлаш лозим, ўйин кечасигига қараганда анча қизиқарли ўтди, хавфли вазиятлар кўп бўлди. Дарвозабонлар анча ишончли ўйин намойиш қилишгани боис ҳам, учрашув дуранг билан интиҳо топди.

ФУТЗАЛ. ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВ
ЎЗБЕКИСТОН – ОЗАРБОЙЖОН – 1:1 (1:0)
Голлар: Дилшод Ирсалиев (1) — Виталий Борисов (36)
Огоҳлантириш: Элнур Гамбаров (40)
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Мақсуд Файзуллаев, Олег Холмуҳаммедов, Хуршид Тожибоев, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Николай Кравченко, Фахриддин Самигов, Константин Свиридов, Умид Холматов, Олег Тукменов
Озарбойжон: Элмур Заманов, Ражаб Фаражзода , Ризвон Фарзалиев, Намиг Маммадкаримов, Виталий Борисов, Марат Солянский, Элмур Гамбаров, Ашраф Алиев, Хатой Багиров, Зайнал Зейналов, Асқар Аббосов, Зоир Файзиев
2012 йил 6 ма    й. Тошкент. “Ўзбекистон”. 100 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:34, 06.05.2012.
Ўқилди: 5708 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.