Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини чемпионлик ҳақида фақатгина якшанба кунги ўйиндан кейин гаплашиш мумкинлигини гапириб ўтди.
"Олдинда яна битта учрашув бор ва ўша учрашувда ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ҳа ҳаммаси ўз қўлимизда. Биз ўз уйимизда ҳаракат қиламиз. Лекин бу бирор нарсани ўзгартирмайди".
"Концентрацияни сақлаб қолишимиз керак, худди тўрт-беш ҳафтадан буён кўрсатиб келаётган ишга муносабатни қайтадан намойиш қилишимиз керак. Қолганини якшанба куни гаплашамиз. Ҳозирча эрта", дейди Манчини "The Telegraph" нашрига берган интервьюси чоғида.