Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси бўлмиш бразилялик Кака келгуси мавсумда ҳам клубда қолиб асосий ўйинчилардан бири бўлмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Реал" билан амалда бўладиган уч йиллик шартномам бор. Мен бу шартноманинг охирига қадар жамоада қолишни истайман. "Реал"дан кетишни истамайман.
Ҳозирда "Реал" таркибида ўйнаш учун жуда катта хохиш бор. Сабаби оддий, мен шу вақтга қадар мадридликлар учун ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган асосий футболчилардан бири бўла олмадим",-дея Кака сўзларидан иқтибос келтиради Globo нашри.