Милан ҳужумчиси Александро Пато "ПСЖ"дан расман таклиф олмагани ва келажагда барқарор ўйин намойиш этмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Гап сўзлар кўп бўлган, бироқ расман "ПСЖ"дан таклиф олмаганман. Мен яна нималарга қодир эканлигимни кўрсатмоқчиман. "Милан" ва Бразилия терма жамоаси сафида энг юқори чўқига чиқмоқчиман. Яхши ўйнаб, голлар киритмоқчиман. Футбол бу - менинг касбим ва мен ўз касбимни севаман. Мен футбол учун яшайман",-дейди Пато.