Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани кучайтириш учун имкониятга эга бўлади.

ESPN нашрининг хабарига кўра, нидерландиялик мутахассисга ёзда трансферларни амалга ошириш учун 100—150 миллион фунт стерлинг маблағ ажратилади. Ундан ташқари футболчиларнинг сотувидан тушган пуллар ҳам трансферларга сарфланади.

Манкунианликлар Эрик Байи, Фил Жонс, Алекс Теллес, Аарон Уан-Биссака ва Антони Марсьялга келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, Неманя Матич, Пол Погба, Жесси Лингард, Хуан Мата ва Эдинсон Кавани ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Дарвозабон Дин Ҳендерсон кетишни хоҳлаганди, аммо «Манчестер Юнайтед» уни ижарага беришни маъқул топмоқда.

Тен Хаг Давид де Хеанинг ҳам ўйин услуби ўзининг тизимига мос келишига шубҳа билан қарамоқда, аммо ҳозир трансфер бозорида ундан ҳам муҳимроқ вазифалар кутиб турибди. «Қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи исталган трансферни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Нидерландиялик мутахассис жамоадаги муҳим позициялардаги қисқа рўйхатларга ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Аввалроқ Ральф Рангник ёзда жамоа 10 та янги трансферни амалга ошириши мумкинлигини айтганди. Аммо тен Хаг уч футболчини харид қилиш масаласини кўриб чиқади.

Манкунианликлар ҳозирда жиддий муаммоларга дуч келаётган ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда. «Вильярреал» футболчиси Пау Торрес ва «Аякс» аъзоси Юрриэн Тимбер «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:35, 26.04.2022.
Ўқилди: 5521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.