"Шальке"нинг асосий ва принципиал рақиби Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳисобланади, бу ҳақда гельзенкирхенликлар сардори Клас-Ян Хунтелар ҳам таъкидлаб ўтди. Голландиялик футболчи ҳеч қачон бу жамоа учун ўйнамаслигини билдирди, дея хабар беради немис ОАВ.
"Шальке" аъзоси сифатида шуни айтишим мумкинки, буни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Ҳеч қачон "Боруссия" сафида ўйнамайман. Умуман олган мен ўзимни Германияда жуда яхши ҳис қиляпман. Мени бу ерда тан олишади ва қадрлашади. Ҳамма гап ўз жамоамда ғалабаларга эришишда", - дейди Хунтелар.