Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Турсунов ва Бикмаев келаси мавсумда Премьер-лигада ўйнашга яқин

Баҳо:
+ | -

Россия Биринчи лигасида таркибида терма жамоамиз футболчилари Санжар Турсунов ва Марат Бикмаевлар ҳаракат қилаётган Владикавказнинг «Алания» клуби иккинчи босқичнинг 13-турида «Динамо» Брянск устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ҳисобни  7-дақиқадаёқ Прискин очди. Бикмаев эса 76-дақиқада Хубулов ўрнига майдонга туширилди.

Лигадаги жорий мавсум якунланишига 1 тур қолганда «Алания» 51 учрашувдан 96 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Саранскнинг «Мордовия» клуби 100 очко жамғариб, биринчи ўринни муддатидан олдин қўлга киритди ва Премьер-лиганинг тўғридан тўғри йўлланмасини нақд қилди. «Нижний Новгород» жамоаси 51 ўйиндан 94 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи ўринни эса 85 очко жамғарган Ярославлнинг «Шинник» клуби эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий футбол лигасининг 1-2-ўринларини эгаллаган жамоалар келгуси мавсумда Премьер-лигада тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритса, 3-4-ўринлар эгалари РФПЛ «Б» гуруҳида 14-15-ўринларни эгаллаган клублар билан ўтиш учрашувларида майдонга тушади.

Демак, Премьер-лигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун «Алания» сўнгги учрашувда очко йўқотмаслик талаб этилади. Чунки «Алания»да тўплар нисбати +27, «Нижний Новгород»да +21.

РОССИЯ МИЛЛИЙ ФУТБОЛ ЛИГАСИ. «А» ГУРУҲИ. 13-ТУР

АЛАНИЯ (Владикавказ) - ДИНАМО (Брянск) 2:0 (1:0).
Голлар: Прискин, 7 (1:0). Григорьев, 68 (2:0).
Огоҳлантириш: Димидко, 29.
Алания: Хомич, Дудиев, Грачев, Григорьев, Дакоста, Царикаев, Бакаев, Неко (Булгару, 74), Турсунов, Хубулов (Бикмаев, 76), Прискин.
Динамо Бр: Барановский, Темников, Вильям, Димидко, Фомичев, Петраков (Поляков, 79), Бекетов, Калимуллин, Сорокин, Ромащенко, Заболотний.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:41, 08.05.2012.
Ўқилди: 7006 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.