"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис журналистларга клуб бош мураббийи Лучиано Спалетти жамоа бошқарувида қолишини айтди.
“Унинг шартномаси тугашига 3 йил қолди. Мен уни алмаштиришни ҳеч қачон ўйламаганман. Мақсадимиз – Чемпионлар лигасига чиқиш, гарчи иштаҳа овқат билан бирга келади. Мавсум олдидан ҳеч ким Скудетто, Европа лигаси ёки Италия кубогини ютиш ҳақида ўйламаганди", деди “Наполи” президенти Sky Sports нашрига.