Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Осиё чемпионати U16: Ўсмирларимизга қуръа омадли келди

Баҳо:
+ | -

Кеча Эрон пойтахти Теҳронда шу йилнинг 21 сентябрь – 6 октябрь кунлари шу давлатда бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қитъамизнинг аввалги чемпионати Тошкентда бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда КХДРга 0:2 ҳисобида имокниятни бой берган, бироқ мусобақа якунларига кўра Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.

Қитъанинг янги чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "D" гуруҳида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди.

Сир эмаски, қитъа чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борган 4 терма жамоа ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Жаҳон чемпионати эса 2013 йилнинг 14 ноябрь – 6 декабрь кунлари БААнинг 7 шаҳарида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жой олган "D" гуруҳи вакиллари чорак финалда "С" зонаси етакчиларига қарши кураш олиб боради. "Ўлим гуруҳи", дея таъриф берилган "С" гуруҳидан амалдаги Осиё чемиони КХДР, шунингдек, Япония, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоалари ўрин олишган. Қуйида барча гуруҳлар билан танишиб олишингиз мумкин:

"А" ГУРУҲИ: Эрон (мезбон), Кувайт, Яман, Лаос;
"В" ГУРУҲИ: Австралия, Ироқ, Уммон, Таиланд;
"С" ГУРУҲИ: КХДР, Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея;
"D" ГУРУҲИ: Ўзбекистон, Сурия, Хитой, Ҳиндистон

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:01, 11.05.2012.
Ўқилди: 6878 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.