Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мундиалда яхши натижа қайд этган қора қитъа вакиллари (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

 

Жаҳон чемпионатида қатнашган биринчи Африка жамоаси 1934 йилда Миср терма жамоаси бўлган. Фиръавнлар биринчи ўйиндан сўнг (чемпионат қоидалари гуруҳ босқичини ўз ичига олмаган) мусобақадан чиқариб юборилди - 1/8 финалда Венгрияга 4:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

Кейинги сафар қора қитъа вакили жаҳон чемпионатида атиги 36 йилдан кейин пайдо бўлди - марокашликлар Германия, Перу ва Болгария билан бир гуруҳда охирги ўринни эгаллади.

1970 йилги чемпионатдан буён Африка жаҳоннинг асосий футбол турнирининг доимий иштирокчисига айланди ва уч марта унинг вакиллари дунёнинг кучли саккиз жамоасига киришга муваффақ бўлишди. Қуйида айнан шу термалар ҳақида гаплашамиз.

Камерун-1990

Камерун 1982 йилда Испанияда ўтган ўзининг биринчи жаҳон чемпионатида яхши иштирок этди. Франциялик бош мураббий Жан Винцент бошчилигидаги “шиддатли шерлар” гуруҳдаги рақиблари (Италия, Польша, Перу) билан учта ўйинда ҳам дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқа олмади. Таъкидлаш жоизки, уша турнирда Италия тўплар нисбатида Камерунни ортда қолдира олган.

1990 йилда эса Камерунни Италияга 46 ёшли Собиқ Иттифоқ мураббийи Валерий Непомняший олиб кетди, у илгари Туркманистон ССР ёшлар терма жамоасида ишлаган. Эслаб ўтамиз, чемпионатга бир ой қолганда жамоада бирорта ҳам форма йўқ эди ва машғулотлар учун атиги тўртта эскирган тўп бор эди.

Айни вақтда камерунликлар турнирни амалдаги жаҳон чемпионлари – Диего Марадона бошчилигидаги аргентиналикларга қарши ўйин билан очишлари керак эди. Уильям Хилл 500/1 нисбатида африкаликларнинг ғалабасига тикилган гаровларни қабул қилди. Аммо камерунликлар суперсенсация яратишди – улар рақибнинг “кучли ўнлиги”ни ушлаб қолишди, ўзлари эса 67-дақиқада гол уришди (Франциянинг “Лавал” клуби ҳужумчиси Франсуа Омам-Бийик гол урди). Шерлар ўта қўпол футбол кўрсатдилар, иккита четлатиш туфайли тўққиз киши билан ўйинни якунладилар. Аммо, афтидан, Аргентинани мағлуб этишнинг ягона йўли шу бўлган.

“Европалик журналистлар маймун еймизми, шаман бизга ёрдам берадими, деб устимиздан кулгани футболчиларимизни ғазаблантиради. Биз ҳақиқий футболчилармиз ва буни бугун оқшом исботладик”, - дея ғурур билан таъкидлади ўйиндан сўнг ғалаба голининг муаллифи.

2-рақамли сенсация иккинчи турдаёқ содир бўлди - Руминияликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб (ўйин охиридаги ғалабали дублни 38 ёшли захира футболчиси Рожер Милла амалга оширди) Камерун биринчи плей-офф иштирокчиси бўлди. Бунгача Африка жамоаларидан фақат марокашликлар 1986 йилда бундай муваффақиятга эришган (ўз гуруҳидан чиқиш).

Учинчи турда СССР терма жамоасидан учралган даҳшатли мағлубият (0:4) жамоалар тақдирига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади – гуруҳда ғалаба қозонган камерунликлар 1/8 финал ўйинини кутиб турганди.

1/8 финал ўйинда Милла яна катта саҳнага чиқди. Ўша пайтга қадар Реюнионда ҳаваскорлар жамоасида ўйнаб, терма жамоага фақат жаҳон чемпионати учун қайтган фахрий форвард яна захирадан майдонга тушди ва бу сафар Карлос Валдеррама ва Рене бошчилигидаги колумбияликларни мағлуб этди. Икки марта қўшимча вақтда (106 ва 109-дақиқаларда) ўзини кўрсатган Милла голларини бурчак тўпи амалга ошириладиган жойдаги рақси билан нишонлади. Бутун дунё унинг ҳаракатларини ламбада деб адаштирди, аммо "Қадимги сеҳргар" бу ўз қабиласининг аждодлар рақси макосса эканлигини айтди.

Шундай қилиб, камерунликлар Африка футболи тарихида жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиққан биринчи жамоа бўлди ва улар бундан ҳам узоқроққа боришлари мумкин эди!

1990 йил 1 июлда Камеруннинг Неапол шаҳрида тўртта асосий ўйинчисиз ўйнаб, Англияга қарши ҳисобда олдинга чиқди - 2: 1 83-дақиқагача (иккинчи бўлим ўрталарида африкаликлар футбол асосчиларига иккита гол уришди). Аммо кейин Гари Линейкер ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча вақтда эса инглизлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Яна бир суперсенсация учун Непомняший жамоасига 8 дақиқа камлик қилди...

«2:1 ҳисобида биз вақт чўзган бўлардик, оқилона ва прагматик ўйнаган бўлардик, аммо адреналин шунчалик кучли эдики, жамоа ҳужумга ўтиб кетди. - деди Непомняший йиллар ўтиб афсусда.

"Шерлар"нинг тарихий ютуғи хотираси учун мамлакат пойтахти Яунде шаҳрида Валерий кўчаси пайдо бўлди ва футболчиларга энг юқори давлат мукофоти - Камерунда уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини берувчи Фахрий легион ордени топширилди.

1990 йилдан кейин камерунликлар яна 5 марта жаҳон чемпионатида қатнашишди (улар бу кўрсаткич бўйича Африка етакчиси), аммо гуруҳдан бошқа чиқа олишмади.

Давоми бор. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:30, 03.05.2022.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.