"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн Чемпионлар лигаси 1/2 финали жавоб учрашувида "Вильярреал" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Ливерпуль" финалга лойиқ. Жамоа бугун ўз даражасини кўрсатди. Танаффус пайтида Юрген Клопп футболчиларга нима деганини билишни жуда истардим. Иккинчи бўлим бутунлай бошқача ўтди", - дея Оуэннинг сўзларидан иқтибос келтирган УЕФА матбуот хизмати.