«Ювентус» «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиш билдирмоқда.
Diario Sport хабарига кўра, Турин клуби 24 ёшли ярим ҳимоячи учун турли йўллар билан шартнома тузишга тайёр. Улардан бири «Ювентус» ва «Барселона»нинг 2020 йилнинг ёзида бўлган алмашинувига ўхшаш. Артур ва Миралем Пьяничлар бу келишувда иштирок этишган.
Бироқ, «Барселона» бу вариантга қизиқмаяпти ва ярим ҳимоячининг трансферидан тахминан 70 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ҳозир «Ювентус» бундай суммани тўлашга тайёр эмас, чунки улар яқинда «Фиорентина»дан Душан Влахович трансферига сармоя киритган эди. Шунингдек, «Ювентус»нинг Федерико Кьеса учун 40 миллион евро, Денис Закария учун эса қарийб 8 миллион евро қарзи бор.
Келишувдаги яна бир тўсиқ - де Йонгнинг «Барселона»да оладиган маоши. Йилига 7 миллион евродан ошади, бу эса «Ювентус» томонидан маош лимити сифатида белгиланган.
Шу тариқа, келишувга тўсиқлар кўп, аммо «Ювентус» барибир ечим топишга ҳаракат қилади.
Де Йонг жорий мавсумда «Барселона» сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.