Кириш Регистрация

«Реал» ЕЧЛ ярим финалида 178 дақиқа давомида ҳисобда ортда қолиб, якунда финал йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозониб (3:1), финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда 4:3 ҳисобида «шаҳарликлар» ғалаба қозонган эди. Иккинчи ўйинда эса қўшимча бўлимларда урилган гол эвазига «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мадрид клуби икки ўйинда умумий 178 дақиқа давомида «Манчестер Сити»дан ҳисобда ортда қолди, аммо якунда финал йўлланмасини қўлга киритди. Дастлабки баҳсда «Манчестер Сити» 2-дақиқадаёқ ҳисобни очганди, умумий ҳисоб жавоб ўйинининг 90+1-дақиқасида тенглашди. Карим Бензема томонидан урилган 95-дақиқадаги голга қадар «Реал» бирор марта умумий ҳисобда олдинга ўтиб олмаганди.

"Манчестер Сити" - "Реал" тўқнашуви хронологияси:

2-дақиқа. 1-0
11-дақиқа. 2-0
33-дақиқа. 2-1
53-дақиқа. 3-1
55-дақиқа. 3-2
74-дақиқа. 4-2
82-дақиқа. 4-3
163-дақиқа. 5-3
180-дақиқа. 5-4
180+1-дақиқа. 5-5
185-дақиқа. 5-6

«Қироллик клуби» 28 май куни Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» билан баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:33, 05.05.2022.
Ўқилди: 2873 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик