Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

Эквадор терма жамоаси жиддий айблов билан ЖЧ-2022 мусобақасидан четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Эквадор терма жамоаси 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин, деб хабар бермоқда The New York Times.

Чили футбол федерацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига эквадорлик футболчи Байрон Кастильо билан юз берган воқеани бартараф этишни сўраб мурожаат қилди. Чили томонининг маълум қилишича, Кастильо сохта туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва сохта фуқароликка эга бўлган ҳолда Эквадор терма жамоасида ўйнаган.

Чилиликлар ўзларида Кастильо Эквадорда эмас, Колумбияда туғилганига далил борлигини айтишмоқда, футболчи эса ҳужжатларида кўрсатилганидан ёшдан уч ёш катта. Чили ЖЧ-2022 саралаш турнирида футболчи иштирокидаги барча саккизта ўйинда Эквадорга техник мағлубият беришни талаб қилмоқда. Агар ФИФА буни амалга оширса, Чили терма жамоаси саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб, жаҳон чемпионатининг финал қисмида Эквадор ўрнини эгаллайди.

Қайд этилишича, Кастильо иши Эквадорда бир неча йил аввал ҳам текширилган, бироқ футболчига терма жамоада ўйнашга рухсат беришга қарор қилинган. Ҳимоячи терма жамоадаги дебютини 2021 йилнинг сентябрида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Парагвайга қарши ўйинда (2:0) ўтказган эди.

ЖЧ-2022 учун Жанубий Америка саралаш турнири натижаларига кўра Эквадор 4-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олди. Жамоа “А” гуруҳидан жой олган ва Қатар, Сенегал ва Голландия билан ўйнайди.

ЖЧ-2022 Қатарда 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:04, 05.05.2022.
Ўқилди: 3252 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.