"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" Чемпионлар лигаси финалига лойиқ деб ҳисоблашини айтди. Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни "қаймоқранглилар" ярим финалда "Манчестер Сити"ни мағлуб этишди ва 2014 йилдан бери бешинчи марта финалга чиқишди.
"Агар сиз "ПСЖ", "Челси" ва "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратсангиз, албатта финалда ўйнашга лойиқсиз", - деди Клопп АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Ливерпуль" 2018 йилда Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келишган. Ўшанда "қаймоқранглилар" мерсисайдликларни Гарет Бэйлнинг дубли ва Карим Бенземанинг голи эвазига 3:1 ҳисобида мағлуб этишган.